Эрон армиясининг ҳаво кучлари қўмондони: Ҳар қандай таҳдидга шиддатли жавоб қайтарамиз
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i43581-Эрон_армиясининг_ҳаво_кучлари_қўмондони_Ҳар_қандай_таҳдидга_шиддатли_жавоб_қайтарамиз
Эрон ислом жумҳурияти армиясининг ҳаво кучлари қўмондонига кўра, Исломий жумҳурият қуролли кучлари Эрон хавфсизлигига раҳна солинишига йўл қўймайди ва Эронга қарши ҳар қандай таҳдидга ундан ҳам шиддатли тарзда жавоб қайтарилади. 
(last modified 2019-02-19T13:45:32+00:00 )
феврал 19, 2019 18:27 Asia/Tashkent
  • Эрон армиясининг ҳаво кучлари қўмондони: Ҳар қандай таҳдидга шиддатли жавоб қайтарамиз
    Эрон армиясининг ҳаво кучлари қўмондони: Ҳар қандай таҳдидга шиддатли жавоб қайтарамиз

Эрон ислом жумҳурияти армиясининг ҳаво кучлари қўмондонига кўра, Исломий жумҳурият қуролли кучлари Эрон хавфсизлигига раҳна солинишига йўл қўймайди ва Эронга қарши ҳар қандай таҳдидга ундан ҳам шиддатли тарзда жавоб қайтарилади. 

Эрон телерадиоси тарқатган хабарга кўра, Эрон ислом жумҳурияти армиясининг ҳаво кучлари қўмондони генерал Азиз Насирзода бугун сешанба куни армия штаби ва қўмондонлик университетида армия ҳаво кучларининг ютуқларини таҳлил қилиш маросимидаги чиқишида шундай айтдики,

Исломий жумҳурият қуролли кучлари Эрон хавфсизлигига раҳна солинишига йўл қўймайди ва Эронга қарши ҳар қандай таҳдидга ундан ҳам шиддатли тарзда жавоб қайтарилади. 

Генерал Насирзода армия ҳаво кучларининг исломий инқилоб ғалабасидаги ва ундан кейинги даврдаги таъсирли ролига ишора қилиб шундай айтдики, исломий инқилоб ғалабасидан кейин душман Эрон миллатининг истиқлолини кўра олмади ва ўша пайтдан бошлаб Эронни тинчини бузиш учун кўплаб уринишларни амалга оширди.