Лорижоний: АҚШ дунёдаги террорчилик ҳаракатларнинг асосий ҳомийсидир
(last modified Wed, 20 Feb 2019 08:49:05 GMT )
феврал 20, 2019 13:49 Asia/Tashkent
  • Лорижоний: АҚШ дунёдаги террорчилик ҳаракатларнинг асосий ҳомийсидир

Эрон парламенти раиси АҚШ дунё миқёсидаги террорчилик ҳаракатларни асосий ҳомийси эканлигини таъкидлади.

ИРНА тарқатган кечанги хабарига кўра, Эрон парламент раиси, Пекиндаги Renmin University университети устозлари ва талабалари тўпламида АҚШ дунёда террорчилик ҳаракатларининг асосий ҳомийсидир ва йиллар давомида Афғонистон, Ироқ, Сурия ва бошқа айрим мамлакатларидаги тинчлик ва осойишталикка жиддий зарба етказиб келган деб изоҳлади.

Эрон парламенти раиси,  Эрон ислом жумҳуриятини бошқа мамлакатлар ички ишларида дахолат этмайдигани ва мамлакатлар миллий ҳокимиятини сақлаш ва халқларни ўз тақдирини ўзлари тайинлаш ҳуқуқини ҳимоя қилишига ишора этиб,  Ироқ ва Сурия давлатларининг таклифи ҳамда мазлум инсонларни ҳимоя қилиш ва тинчлик яратиши йўлида,  бу мамлакатлардаги террорчи гуруҳларга қарши кураш олиб бормоқда, аммо АҚШ давлати  турли равишлар хусусан террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватлаш орқали  бу мамлакатлар давлатларини ағдаришга ҳаракат қилмоқда деб изоҳлади.

Лорижоний шунингдек,  сионистик режимини Осиё ғарби минтақасида нотинчликлар яратишга уринаётганига тўхталиб, сионистлар  АҚШ давлатининг " Аср муомаласи" номли ёлғон лойиҳаси остида фаластинликлар ҳуқуқини оёқ ости этигша давом бермоқда деб айтди.

Ёрлиқ