Теҳрон жума намози хатиби: Покистон террористларни тайёрлаш учун бир базага айланмаслиги керак
(last modified Fri, 22 Feb 2019 12:10:04 GMT )
феврал 22, 2019 17:10 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хатиби: Покистон террористларни тайёрлаш учун бир базага айланмаслиги керак

Теҳрон жума намози хатиби Эрон жануб-шарқида жойлашган Систон ва Балучистонда содир этилган террористик ҳужумга ишора этиб, қўшни исломий бир мамлакат террористларни тайёрлаш учун бир базага айланишини Эрон қабул қила олмайди,-деб таъкидлади.

Сайид Муҳаммад Ҳасан Абу Туробийфард Теҳрон жума намози хутбасида Покистон ўз қўшни мамлакатларига нотинчлик ижод этиши тўғри эмас деб таъкидлаб, Покистон бу сайъ-ҳаракати учун жавоб бериши лозим,-деб айтди. 

Абу Туробийфард мусулмон қўшни бир мамлакат унвонида Покистон давлати ўз хатти-ҳаракатларини ислоҳ этиши ва биродарлик урф-одатларини давом эттириш учун имконият  яратиши керак ,-деб таъкидлади. 

13 феврал куни Эрон чегарачиларини ўз ичига олган автобус Систон ва Балучистон вилоятидаги Хош-Зоҳидон автомобил йўлида террористик ҳужумга юзмаюз бўлди. Бу ҳужумда Эрон чегарачиларидан 27 нафари шаҳид бўлди ва 13 нафари эса тан жараоҳатлари олишди. "Жайшул-Зулм" номли террористик гуруҳ ушбу ҳужумнинг масъулиятини ўз зиммасига олди. 

Теҳрон муваққат жума намозининг хатиби шунингдек Эрон Исломий Инқилоб 40 йилдан бери ўз армонларига устувор тўрганига ишора этиб, Эрон 40 йилдан бери ислом ва инқилоб асослари ва армонларига таяниб келди ва ўз йўлини давом эттиради,-деб қўшимча қилди. 

Ёрлиқ