Инқилоб Раҳбари: Сурияни ҳимоя қилишдан фахрланамиз
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Сурия президентини қабул қилганида, Сурияни ҳимоя қилиш муқовамат кучларини ҳимоя қилиш демакдир ва биз Сурия давлати ва халқини ҳимоя қилишдан фахрланамиз деб айтдилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари идорасининг матбуот хизматига кўра, кеча Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Сурия президенти Башор Асадни қабул қилганида, Сурия ғалабаси ҳамда АҚШ ва унинг минтақадаги барча ёлланмаларининг қаттиқ мағлуб бўлганининг асли сабабини Сурия президенти, халқи ва муқовимат кучларининг душманлар қаршисида қатъийлик билан тура олишида эканлигини таъкидлаб, Эрон ислом жумҳурияти Сурия давлати ва халқига кўмак етказишни муқовимат ҳаракатига ёрдам кўрсатиш сифатида баҳолайди ва чин дилдан ушбу кўмаклари билан фахраланади деб изоҳладилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари Эрон ислом жумҳуриятини Сурияда бошланган бўҳроннинг аввалидан бошлаб Дамашқ давлати ва халқи ёнида эканлигига тўхталиб, АҚШ давлатини Сурияда махсус бир нейтрал минтақани яратиш пайида бўлгани, душманларнинг ўта хавф- хатарли ҳатти -ҳаракатни бошланишидан гувоҳлик беради, шу сабабдан АҚШнинг бундай сиёсатлари ва ҳатти-ҳааркатига қатъийлик билан тура олиш зарур деб эълон қилдилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Сурияда муқовимат кучларининг ғалабаларини АҚШ давлатининг асабийлашиши ҳамда унинг янги фитналарни лойиҳалаштиришига замин яратганига ишора қилиб, Эрон ва Сурия чуқур старегик ҳамкорликка эга бўлиб, муқовимат ҳаракатининг ўзлиги ва қудрати ҳам айни ушбу стратегия билан чамбарчасб боғлиқдир. Бинобарин душманлар ҳеч қачон ёвуз мақсадларини амалга ошира олмайди деб қўшимча қилдилар.
Учрашувда Сурия президенти Башор Асад ҳам Эрон томонидан Сурия давлати ва халқини ҳимоя этилтганини олқишлаб, Эрон масъулларига миннатдорчилик билдирар экан, Сурия уруши Эронга қарши 8 йиллик мажбурий урушга ўхшайди. Суриядаги уруш жараёнида Эрон ислом жумҳурияти ҳардоим сурияликлар ёнида эди деб таъкидлади.
-
Эрон президентининг биринчи ўринбосари ва Сурия президенти учрашди
-
Инқилоб Раҳбари: бугунги кунда Сурия душманга қарши курашнинг олдинги чизиғига айланган