Руҳоний: Теҳрон ва Дамашқ муносабалари бирлик ва дўстликка асослангандир
Эрон ислом жумҳурияти президенти Эрон ислом жумҳуриятини илгаригилдек Сурия давлати ва халқи ёнида эканлигини таъкидлаб, Теҳрон ва Дамашқ ўртасидаги алоқалар ва муносабатлар фақат биродарлик, дўстлик ва бирилкка асослангандир деб қўшимча қилди.
Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Теҳронда Сурия президенти Башор Асадни қабул қилганида террорчиларга қарши курашда Сурия халқи ва давлатининг кетмакет ғалабаларининг муҳимлигини таъкидлаб, Эрон давлати терроризмга қарши кураш йўналишида ҳардоими Сурия халқи ёнида бўлиб, Дамашқ давлати ва Сурия халқига кўмакларини дариғ тутмайди деб изоҳлади.
Ҳасан Руҳоний Суриянинг аксарият минтақаларида хавфсизлик вазиятини яхшиланганидан хурсандчилик билдириб, Сочида ўтказилган Россия, Эрон ва Туркия раҳбарларининг йиғилишида Сурия яхлитлиги ва мустақиллигини сақлашни таъкидланганлиги ҳамда Сурия давлатининг ижозатисиз бегона мамлакатлар айниқса АҚШ ҳарбий иштирокини маҳкум этилганини қўшимча қилди.
Бу учрашувда Сурия президенти Башор Асад ҳам Сурия давлати ва халқини ҳардоим Инқилоб раҳбари, Эрон халқи ва давлатнинг кумаклари хусусан терроризмга қарши кураш жараёнида кўрсатган ёрдамларига миннатдорчилигини етказиб, мен миннатдорчлик билдириш учун Теҳронга келдим деб айтди.