Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинликлар кучайишидан Эрон хавотирланмоқда
Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Ҳиндистон ва Покистон ўртасида ҳарбий кучларнинг қарамақарши тўриши ва чегарада кескинликларнинг кучайишидан келиб чиқадиган хавф-хатардан яна бир маротаба хавотирланиш изҳор этди.
Баҳром Қосимий бугун Покистон ва Ҳиндистон ўртасида ҳарбий кучларнинг қарамақарши саф тортишлари ва чегарадаги кескинликларга қарши муносибат билдириб, Эрон минтақадаги бу иккита тасирчан ва муҳим мамлакатдан кескинликларнинг кўпайиб бораётган, ишончсизлик ва хорижий аралашувга қарши заиф кўринадиган минтақавий вазъиятни инобатга олган ҳолда, сабр-тоқат ва ўзини тутиш билан бу кескинликни тинч йўл орқали ҳал қилиш учун ҳаракат қилишга даъват этади,-деб айтди.
Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби сешанба куни ҳам Покистон ва Ҳиндистон мамлакатларини ушбу масалани тинч йўл билан ҳал этиш ва кескинликни камайтириш учун сайъ-ҳаракат қилишга чақирган эди.
Покистоннинг шимол-ғарбида жойлдашган террористик гуруҳлар базасига қарши Ҳиндистон армияси қирувчи самолётларининг кеча сешанба кунида амалга оширган ҳужумида 300 нафар ҳалок бўлишди.
Покистон ва Ҳиндистон армияси ҳаво кучлари томонидан бугун амалга оширган қарамақарши ҳужумларда Ҳиндистон армиясининг иккита қирувчи самолёти ва Покистон армиясининг битта қирувчи самолёти уриб туширилди.