МАГАТЕ 15 -чи марта ҳам Эронни ядровий келишувга содиқ эканлигини таъкидлади
Халқаро атом энергияси ташкилоти раиси яна бир бор Эрон ислом жумҳуриятини Халқаро ядровий келишув чорчубасида амал қилиб келаётганини эълон қилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун МАГАТЕ бош котиби Юкио Амано бу агентлик бошқарувчилар кенгашида сўзлаган нутқида, Эрон давлати ядровий келишув чорчубасидаги мажбуриятларини ижро этмоқда деб изоҳлади.
Амано шунингдек, Хавфсизлик кенгашининг 2231 сонли резолюцияси остидаги Эрон ядровий программаларини назорат қиилиш хусусидаги ҳисоботини ўтган бир неча ой давомида МАГАТЕнинг Эрондаги ядровий фаолиятларини текширганига тегишли эканлигини маълум қилди.
МАГАТЕ 22 февраль куни ҳам 14 -чи марта Эронни ядровий келишув доирасидаги мажбуриятларига амал қилаётганини маълум этганди.