Зариф: Халқаро ҳамжамият Эроннинг тиббиёт соҳасига қарши АҚШ босимларини қоралаши керак
Эрон ТИВ раҳбари, Халқаро ҳамжамиятни АҚШнинг тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги Эронга қарши босимларини маҳкум қилишга чақирди.
Бугун Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф пайшанба куни Твиттер саҳифасида БМТ Бош котиби António Guterres га Эроннинг 66 нафар тиббиёт илмлари олимлари йўллаган мактубни тарқатиб, Халқаро ҳамжамиятни Эронга қарши АҚШ санкциялари хусусан Эронниг илмий ривожланиши ва халқининг тиббиёт соҳасидаги эҳтиёжларини нишонга олишини қоралашга чақирди.
Айтиш керакки АҚШ президенти Дональд Трамп бирёқлама равишда Халқаро ядровий келишувдан чиқиб, Эронга қарши ядровий санкцияларни қўллади.
Бу санкциялар бевосита Эрон халқини нишонга олган.
-
Муҳаммаджавод Зариф: Трампнинг ўйламай қилган иши Эрон манфаатига бўлади
-
Зариф: Эрон ядровий келишувда Европа давлатларини кутиб турмайди