Зариф: Халқаро ҳамжамият Эроннинг тиббиёт соҳасига қарши АҚШ босимларини қоралаши керак
(last modified Thu, 07 Mar 2019 09:42:14 GMT )
март 07, 2019 14:42 Asia/Tashkent
  • Зариф: Халқаро ҳамжамият Эроннинг тиббиёт соҳасига қарши АҚШ босимларини қоралаши керак

Эрон ТИВ раҳбари, Халқаро ҳамжамиятни АҚШнинг тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги Эронга қарши босимларини маҳкум қилишга чақирди.

Бугун Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф пайшанба куни Твиттер саҳифасида БМТ Бош котиби  António Guterres га Эроннинг 66 нафар  тиббиёт илмлари олимлари йўллаган мактубни тарқатиб, Халқаро ҳамжамиятни  Эронга қарши АҚШ санкциялари хусусан Эронниг илмий ривожланиши ва халқининг тиббиёт соҳасидаги эҳтиёжларини нишонга олишини қоралашга чақирди.

Айтиш керакки АҚШ президенти Дональд Трамп бирёқлама равишда Халқаро ядровий келишувдан чиқиб, Эронга қарши ядровий санкцияларни қўллади.

Бу санкциялар бевосита Эрон халқини нишонга олган.

 

Ёрлиқ