Денгиз қароқчилари Эронга қарашли нефт ташувчи танкерга ҳужум қилишди
(last modified Fri, 08 Mar 2019 13:08:13 GMT )
март 08, 2019 18:08 Asia/Tashkent
  • Денгиз қароқчилари Эронга қарашли нефт ташувчи танкерга ҳужум қилишди
    Денгиз қароқчилари Эронга қарашли нефт ташувчи танкерга ҳужум қилишди

Эрон армияси денгиз кучларининг умумий алоқалар бўлимининг маълум қилишича, Эрон армиясининг стратегик денгиз кучлари Эроннинг нефт ташийдиган кемасига 11 та қайиқлардаги денгиз қароқчиларининг ҳужум қилишгани ҳақида хабар берди

Эрон телерадиоси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон армияси денгиз кучларининг умумий алоқалар бўлимининг маълум қилишича, Эрон армиясининг стратегик денгиз кучлари Эроннинг нефт ташийдиган кемасига 11 та қайиқлардаги денгиз қароқчиларининг ҳужум қилишгани ҳақида хабар берди. 

Пайшанба куни Эронга қарашли нефт ташувчи кема Форс кўрфазида жойлашган Бобул Мандиб бўғозида денгиз қароқчиларидан иборат бўлган ўн битта қайиқларларнинг ҳужумига учраган. 

Лекин, Денгиз кучларининг олтмишинчи гуруҳида жойлашган тижорат кемаларини қўриқлаш патрул группасининг тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу нефт ташувчи кема денгиз қароқчиларидан нажот топишган ва ўз йўлида давом этган. Ушбу хабарга кўра, мазкур нефт ташувчи кемада 150 минг тоннадан кўпроқ нефт маҳсулоти бўлган.  

Ёрлиқ