Зариф: Эрон ва Ироқ бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир
-
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф
Эрон Ташқи ишлар вазир Эрон ва Ироқ ўртасидаги алоқаларни минтақа мамлакатларининг манфаатидадир,-деб таъкидлади.
Ироқнинг пойтахти Бағдодга сафар қилган Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Твиттер ижтимоий тармоқда, Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Ироққа қиладиган уч кунлик сафари чоғида, Бағдод, Карбало ва Нажафда маданий гуруҳлар, тижоратчилар, мазҳабий ва сиёсий раҳбарлар билан учрашади,-деб айтди.
Эрон ташқи ишлар вазирининг айтишича, Ҳасан Руҳонийнинг Ироққа қилган сафари чоғида, икки мамлакатнинг президентлари иштирокида иккитомонлама ҳамкорлик шартномалари имзоланади.
Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ироқ президентининг расмий даъвати билан душанба куни 11 мартда иқтисодий ва сиёсий олий мартабали ҳайат билан Ироққа сафар қилади.