Эрон ва Озарбайжон ҳамкорликлари кенгайиши таъкидланди
(last modified Thu, 14 Mar 2019 06:40:30 GMT )
март 14, 2019 11:40 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Озарбайжон ҳамкорликлари кенгайиши таъкидланди
    Эрон ва Озарбайжон ҳамкорликлари кенгайиши таъкидланди

Эрон иқтисодий ва молиявий ишлар бўйича вазири Озарбайжон республикаси билан икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтиришни истади

Эрон иқтисодий ва молиявий ишлар бўйича вазири Озарбайжон республикаси билан икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтиришни истади. 

Эрон иқтисодий ва молиявий ишлар бўйича вазири Фарҳод Дежпасанд пайшанба куни Озарбайжон республикаси пойтахти Бакуга қилган сафарида Эрон ташқи дипломатиясининг қўшни мамлакатлар билан алоқаларини янада мустаҳкамлашига ишора қилиб шундай айтдики, Эроннинг Озарбайжон республикаси билан алоқаси тарихий алоқа бўлиб, ижобий ва юксак баҳоланади. 

Фарҳод Дежпасанд Бакуда Эрон ва Озарбайжон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликлари бўйича қўшма комиссиянинг ўн учинчи саммитининг ўтказилиши ҳақида қўшимча қилиб шундай айтдики,

бугун пайшанба куни бошланадиган мазкур икки кунлик йиғилишда Озарбайжоннинг юқори мартабали расмийлари билан икки томонлама иқтисодий алоқаларни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилади ва тегишли қарор қабул қилиниши кутилмоқда. 

Ёрлиқ