Теҳрон жума намози хутбалари
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i44350-Теҳрон_жума_намози_хутбалари
Теҳрон жума намозининг мувақат имом хатиби Эрон ислом жумҳуриятини қудрат билан Ироқ ва Суриядаги АҚШ фитналарини чипакка чиқаргани ва Вашингтон давлатини мағлуб этгани барчага маълумдир деб айтди.
(last modified 2019-03-15T11:51:10+00:00 )
март 15, 2019 16:51 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари

Теҳрон жума намозининг мувақат имом хатиби Эрон ислом жумҳуриятини қудрат билан Ироқ ва Суриядаги АҚШ фитналарини чипакка чиқаргани ва Вашингтон давлатини мағлуб этгани барчага маълумдир деб айтди.

Теҳрон жума намозининг бугунги муваққат имом хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошоний  бугунги хутбаларида душманларни бор куч -қудрати билан Эронга қарши босимлар ўтказишга давом бераётганига тўхталиб, Эронга қарши қаратилган душманларнинг санкциялари ва босимларини чипакка чиқариш учун  ички потенсиаллардан тўғри фойдалаиш ва шу восита билан АҚШни мағлуб этиш лозимлигини баён этди.

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби, жорий йилнинг 11 февралида яъни 22 баҳман кунидаги Эрон халқининг кенг- қамровли намойишларига ишора қилар экан, 22 баҳман кунида Эрон халқи қудратини намойиш этилиши Исломий Инқилоб душманларининг барча фитналари ва ҳужумларини мағлубитяга учратди деб таъкидлади.

Оятуллоҳ Имомий Кошоний хутбалари давомида  Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари томонидан " Исломий Инқилобнинг иккинчи одими" баёниясини чиқарилганини таъкидлаб, ушбу мурожжат ва баёниянинг асли аудиторияси ислом олами ва эронликлардир. Барча мусулмонлар ҳам келгуси 40 йилда ушбу баёнотни амалга оширишга  саъй ҳаракта қилишлари лозим деб қайд этди.

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби Янги Зеланиядаги икки масжидда содир этилган ваҳшиёна отишмаларани кескин қоралаб, ушбу жиноятлар ислом душманларини қай даражада хўрликка гирифтор бўлгани ва кучсиз эканлигини кўрсатмоқда деб қўшимча қилди.