Эрон яна бир марта сионистик режимни огоҳлантирди
БМТдаги Эрон ислом жумҳурияти намояндаси сионистик режимнинг нефт масаласидаги таҳдидига кўрсатган аксиламалида, Эрон ислом жумҳурияти ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлганига шубҳа қилмайди деб айтди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, яқинда сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳу кулгули изҳоротида Эрондан экспорт этиладиган нефтни контрабанада эканлигини иддао қилиб, Эроннинг нефт ташувчи кемаларини таҳдид қилар экан, Исроил денгиз кучлари лозим бўлганда, Эрондан нефт контрабандаси жараёнини олдини олади деб айтди.
ИРНА хабарига кўра, кеча БМТдаги Эрон намояндаси БМТ хавфсизлик кенгашига йўллаган мактубида Нетаняҳуни ушбу изҳаротини БМТ мақсадалари ва қонунларига зид ҳамда ошкора таҳдид бўлгани ва БМТ уставининг 2 -чи модасини бузиш эканлигини таъкидлаб, Халқаро миқёсидаги Эрон транспортировка , юк ташиш ва тижоратга қарши сионистик режимнинг таҳдидлари ва асоссиз иддаоларини кескин қораланиши керак деб айтди.
У ўз сўзларида БМТ Хавфсизлик кенгашини сиоинстик режим таҳдидларини олдини олишга чақириб, бу босқинчи режим барча нотўғри ҳатти-ҳаракатлари, жиноятлари ва халқаро тинчликка қарши сиёсатлари туфайли жавоб бериши керак деб изоҳлади.
БМТдаги Эрон намояндаси шунингдек, Халқаро қонунлар асосида Эрон давлати БМТ уставининг 51 -моддаси асосида ўзини мудофаа қилиш ҳаққига эга бўлганини яхши билади деб қўшимча қилди.
-
Инқилоб раҳбари қудрат билан душманлар қаршисида тура олишни таъкидладилар
-
Денгиз қароқчилари Эронга қарашли нефт ташувчи танкерга ҳужум қилишди