Эрон президенти янги йилга бағишланган табрик сўзида эронликларни ғалабага эришишига ишонч билдирди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i44509-Эрон_президенти_янги_йилга_бағишланган_табрик_сўзида_эронликларни_ғалабага_эришишига_ишонч_билдирди
Эрон ислом жумҳурияти президенти ҳижрий-шамсий 1398 -чи йилнинг бошланиши муносабатида билдирган табрик сўзларида ўтган йилни барча арсаларида Эрон халқининг буюк ютуқлари ва муваффақиятлари йили эканлигини таъкидлаб, Эрон халқи қатъий ғалабага эришиб муаммолардан ўтишига ишонаман деб таъкидлади.
(last modified 2026-03-09T09:12:24+00:00 )
март 21, 2019 12:36 Asia/Tashkent

Эрон ислом жумҳурияти президенти ҳижрий-шамсий 1398 -чи йилнинг бошланиши муносабатида билдирган табрик сўзларида ўтган йилни барча арсаларида Эрон халқининг буюк ютуқлари ва муваффақиятлари йили эканлигини таъкидлаб, Эрон халқи қатъий ғалабага эришиб муаммолардан ўтишига ишонаман деб таъкидлади.

Эрон президентлик идораси хабарига кўра, Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида Эронга қарши АҚШнинг ноқонуний ва бирёқлама санкцияларига ишора қилиб, душманлар санкциялар жорий қилишда бутун дунё айниқса иттифоқчиларини ҳимоятига умид қилишганди, аммо фақат саноқли айрим мамлакатлардан ташқари  барча давлатлар Эрон халқи ёнида бўлишди деб таъкидлади.

Эрон президенти шунингдек,  Халқаро ҳамжамият  жумладан БМТ , Хавфсизлик кенгаши ва Халқаро атом энергияси ташкилотини Эрон позициясини қўллаб-қувватлашганини таъкидлаб,  ваъдаларига амал қилмаган ва жиноятга қўл урган томонлар  бу жараён уларнинг фойдасига бўлмайдиганини била олишлари керак деб изоҳлади.

Ҳасан Руҳоний Эрон давлатини қўшни мамлакатлар билан яхши муносабатларига ишора қилар экан, янги йил қўшни давлатлар билан муносабатлар ва дўстона алоқаларни янада оширишнинг йили бўлади деб ишонч билдирди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти Эроннинг буюк халқига хитобан, янги йилни ҳамжиҳатликни кучайтирш ва саъй ҳаракат ошириш йили бўлишини эълон қилди.