Теҳрон жума намози хутбалари
(last modified Fri, 22 Mar 2019 11:55:06 GMT )
март 22, 2019 16:55 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби Ўрта Шарқ лойиҳасидан АҚШнинг асли мақсади Ироқ, Сурия ва Ливанда нуфузини оширишдан ўзга нарса эмаслигини таъкидлаб, уларнинг истак-хоҳишлари нафақат амалга оширилмади, балки уларга қарши муқовимат гуруҳлари ҳам ташкил этилган деб изоҳлади.

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби Сайид Аҳмад Хотамий  Эрон президентини Ироққа уюштирган сафари ва  Эрон қуролли кучларининг бош штаби раисини Сурияга қилган сафарига ишора қилиб, бу сафарлар минтақада муқовимат қудратини янада ошиши ва минтақада зўравон қудратлар таъсирини йўқ қилинишига замин яратади деб қўшимча қилди.

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби  Янги Зеландиядаги икки масжидга қарши уюштирилган террорчилик ҳужум ва бу жиноятда  50 нафар мусулмонларнинг қурбон бўлганига тўхталиб, бу жиноятнинг асли сабаби  Ғарб мамлакатлари томонидан олиб бораётган исломбадбинлик сиёсатларга бориб тақалади, деб айтди.