Зариф: АҚШ ҳатти -ҳаракатлари таназзулга учраётган бир императорлик қўрқувининг далилидир
Кеча Эрон ТИВ раҳбари АҚШ давлатини Суриядаги Жўлан теппаликларига сиоинстик режим эгалик қилиш ҳуқуқига эгадир деган иддаоларига кўрсатган аксиламалида АҚШнинг мантиқсиз ҳатти -ҳаракатлари инқирозга учраётган бир императорликнинг қўрқувидан далолат бермоқда деб айтди.
Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича. Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммажавод Зариф Твиттер саҳифасида АҚШ давлатини Ўрта Шарқдаги нотинчликларнинг асли омили эканлигини таъкидлаб, Вашингтон давлати шу дарадажа хом хаёлларга берилиб қолганки, Халқаро қонунларни бузиш, мустақил мамлакатларни таҳдид қилиш ва қўли остидаги давлатлардан суиисътемол қилишни қудрат белгиси деб ўйлайди аммо бу сиёсатлари бутунлай нотўғридир деб изоҳлади.
Зариф ўз сўзларида АҚШнинг масъулиятсизликка асосланган ҳатти -ҳаракатлари фақат инқирозга учраётган бир империя қўрқувининг нишонасидир деб таъкидлади.
Айтиш керакки пайшанба куни Америка президенти Дональд Трамп АҚШ учун Исроилнинг Жўлан тепаликлари устидан суверенитетини тан олиш вақти келганлигини билдирганди.