Зариф: Америка санкциялари иқтисодий террорчиликдир
(last modified Tue, 02 Apr 2019 08:43:30 GMT )
апрел 02, 2019 13:43 Asia/Tashkent
  • Зариф: Америка санкциялари иқтисодий террорчиликдир

Эрон Ислом Жумҳуриятининг Ташқи ишлар вазири Американинг Эрон ҳалқига қарши золимларча санкцияларини маҳкум айлаб, деди: бу санкциялар иқтисодий террорчиликдир.

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра Эрон Ислом Жумҳуриятининг Ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф кечаги твиттер саҳифасида   қолдирган битикларида шундай ёзди:   Хавфсизлик Кенгашининг 2231- резолюциясига тамомила зид бӯлган Трампнинг шиддатли босим ӯтказиш сиёсати Эроннинг  турли минтақаларида кейинги кунларда вужудга келган сел ёмғирларидан азият чеккан кишиларга мамлакат "Қизил ярим ой" жамияти томонидан ёрдам кӯрсатиш ишига халал етказмоқда.

Муҳаммаджавод Зариф илова қилди: Эронга сотилиши тақиқланган замонавий техникалардан бири фавқулодда ҳолатларда фойдаланиладиган қутқарувчи вертолётлар бӯлиб, даҳшатли сел натижасида мамлакатнинг бошқа ҳудудидан узилиб қолган минтақалардан одамларни олиб чиқиш учун асқотади. Трампнинг бу иши фақатгина иқтисодий жанг эмас, балки иқтисодий терроризмдир.