Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг роли Трампни ғазаблантирган
(last modified Tue, 09 Apr 2019 06:55:46 GMT )
апрел 09, 2019 11:55 Asia/Tashkent
  • Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг роли Трампни ғазаблантирган

АҚШ президенти Эрон халқига қарши душманона позициясида, Эрон Исломий Инқилооб соқчилар корпуси номини террорчи гуруҳлар рўйхатига киритилиши Эронга нисбатан босимларни катта таъсир ўтказишига умид қилди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча АҚШ президенти Дональд Трамп  Исломий Инқилоб соқчилар корпусини террорчи гуруҳлар рўйхатига киритиш ҳукмини имзолаганидан кейин,  Вашингтон давлати илк маротаба бир давлатнинг  расмий армияси ва мамлакатнинг  бир қисмини террорчи гуруҳлар рўйхатида жой бермоқда деб айтди.

Трамп  Исломий Инқилоб соқчилар корпуси билан ҳар қандай муносабатда бўладиган томонларни таҳдид қилиб, Эрон давлати ва Исломий Инқилоб соқчилар корпуси терроризм ҳомийсидир деб иддао қилди.

Вашингон давлатининг бундай ҳатти- ҳаракатига қарши Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф ҳам Эрон президенти ва Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгашига йўллаган мактубида  АҚШнинг бундай қарорига қарши аксиламалида Осиё ғарбидаги АҚШ ҳарбий  кучларинии террорчи гуруҳлар рўйхатига киритилишини таклиф қилди.

Ёрлиқ