Дамашқда Зариф ва Башор Асад учрашуви бўлиб ўтди(ВИДЕО)
Сурия президенти Башор Асад Дамашқ шаҳрида Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зарифни қабул қилганида Ўрта Шарқдаги нотинчликларнинг асосий омилини АҚШ ҳарбий иштироки ва мамлакатлар ички ишларида аралашиши эканлигини маълум этди.
Кеча Сурия президенти Башор Асад Дамашқ шаҳрида Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф билан учрашганида Исломий Инқилоб соқчилар корпусига қарши АҚШнинг душманона ва масъулиятсизликка асосланган ҳатти-ҳаракатини кескин қоралаб, АҚШ ва айрим Ғарб давлатлари олиб бораётган сиёсатлари сабаб, Эрон, Сурия ва уларнинг иттифоқчилари ҳеч қачон ўз ҳақ -ҳуқуқини амалга ошириш ҳамда ўз халқлари манфатларини ҳимоя қилиш ҳатти -ҳаракатларидан воз кечишмайди деб изоҳлади.
Эрон ТИВ раҳбари ҳам бу учрашувда сиоинстлар томонидан ишғол этилган Суриянинг Жўлан теппаликлари хусусидаги АҚШ позициясини қаттиқ танқид қилар экан, Вашингтон давлатининг ушбу қарори уни ишрғол этилган Қуддус ва Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпусига қарши сиёсатарининг давомидир. Бундай сиёсатларнинг барчаси, минтақада АҚШ давлатини қаттиқ мағлуб бўлганлигидан далолат бермоқда деб қўшимча қиилди.
Зариф ўз сўзларида минтақадаги АҚШ сиёсатлари Эрон ва Сурия давлатларини минтақа ва Халқаро миқёсида айниқса минтақа хавфсизлиги ва тинчлиги мавзуларида ўзаро муносабатларини янада кенгайтиришларига замин яратган деб аниқлик киритди.
-
Башор Асад Дамашқ, Теҳрон ва Бағдод ўртасидаги чуқур ҳамкорликларни таъкидлади
-
Муҳаммаджавод Зариф ўз лавозимида фаолиятини давом эттирадиган бўлди