Зариф: Эрон давлати АҚШ томонидан Ҳурмуз бўғози хавфсизликига халақит етказилишига ижозат бермайди
(last modified Thu, 02 May 2019 11:04:13 GMT )
май 02, 2019 16:04 Asia/Tashkent

Эрон ТИВ раҳбари Эрон давлати АҚШга Ҳурмуз бўғози хавфсизликига зарба беришига ҳеч қачон рухсат бермайди деб айтди.

Бугун Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф  Қатар пойтахти Доха шаҳрида ўтказилган "Осиё ҳамкорликлари мулоқоти " йиғилиши доирасида  Ал-Жазира телеканалига берган интервьюсида, АҚШ миллий хавфсизлик кенгаши маслаҳатчиси Жон Болтонни Эронга қарши урушни бошлаш пайида бўлгани биз учун янгилик эмас, чунки у 2015-чи йилда Нью-Йорк таймс газетаси билан суҳбатида Эронга ядровий уруш билан таҳдид этганди дея айтди.

Эрон ТИВ раҳбари Теҳрон давлатини  Вашингтон билан қарамақаршилик ва кескинликлар пайида бўлмаганига тўхталиб, Форс Кўрфази ва Ҳурмуз бўғози Эрон учун ҳайётий муҳим масалаладир ва Эрон барча мамлакатлар кемаларини эркин ва тинч сувлар орқали ҳаракат қилишини истайди.

У ўз сўзларида АҚШни Осиё ғарбида бошлаган уруши жараёнида 7 триллион доллар харажат этганига ишора қилиб, АҚШ давлати Ўрта Шарқ минтақасини нобуд этди ва кўп АҚШликлар сабабсиз бу минтақада ўлдирилди деб қўшимча қилди.