Зариф: Европа Иттифоқи ядровий келишувдаги мажбуриятларига амал қилиши керак
(last modified Fri, 10 May 2019 13:24:08 GMT )
май 10, 2019 18:24 Asia/Tashkent
  • Зариф: Европа Иттифоқи ядровий келишувдаги мажбуриятларига амал қилиши керак

Эрон ТИВ раҳбари Европа Иттифоқини Халқаро ядровий келишув чорчубасидаги мажбуриятларига амал қилиши лозимлигини таъкидлади.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Муҳаммаджавод Зариф Твиттер саҳифасида Европа Иттифоқи  Эронни ядровий келишувга риоя қилишга даъват этиш ўрнида ўзи ушбу халқаро битимдаги мажбуриятларига амал қилиши лозим дея ёзди.

Эрон ТИВ раҳбари шунингдек,  Халқаро ядровий келишув хусусидаги Европа Иттифоқининг баёнияси, қандай сабаблар билан ядровий келишв бу вазиятга дучор бўлганини кўрсатмоқда. АҚШ бир йилдан бери  Европа ва дунёнинг бошқа мамлакатларига нисбатан зўравонлик сиёсатлар олиб бормоқда ва Европа Иттифоқи эса шундай бир вазиятда фақат афсусланиш билдирадию холос деб қўшимча қилди.

Муҳаммаджавод Зариф Твиттер саҳифасида Европа Иттифоқи Халқаро ядровий келишувга риоя қилиши учун Эронга таклиф юбориш ўрнида иқтисодий муносабатларни оддийлаштириш каби мажбуриятларига амал қилиши керак деб таъкидади.

Кеча Европа Иттифоқи чиқарган баёниясида, Европа Иттифоқининг аъзолари  илгаригидек Халқаро ядровий келишувни ҳимоя қилишади, аммо ушбу битим тўғрисидаги ҳар қандай ультиматумни рад этади деб эълон қилди.

Европа Иттифоқи ўз баёниясида, АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини қайта тикланганидан афсусланиш билдириб, Теҳрон давлати Халқаро ядровий келишувлар механизмлари ва белгилланган чорчубада амал қилишга давом бериши керак деб изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча  Эрон презғиденти АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини қайта тиклаганига кўрсатган аксиламалида, Эрон  ҳозирги босқичда бойитилган уран захиралари  ва оғир сув захираларини сақлашга тегишли чекловларни риоя қилмайди дея эълон этганди. 

Ёрлиқ