Ироқчи: Эрон Халқаро ядровий келишув доирасида етарли даражада босиқлик кўрсатди
Эрон ТИВ раҳбарининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Теҳрон давлатини ядровий келишувдаги айрим мажбуриятларини тўхтатганига ишора қилар экан, Эрон ядровий келишувда етарли даражада босиқлик кўрсатди аммо Европа ҳозиргача бу фурсатдан фойдалангани йўқ деб айтди.
ИРНА тарқатган кечанги хабарга кўра, Эрон ТИВ раҳбарининг муовини Аббос Ироқчи Теҳронда Англия ТИВ-ининг сиёсий масалалар бўлинмаси раиси ҳамда бу мамлакатнинг Халқаро ядровий келишувдаги музокарачиси Ричард Мур билан учрашганида, Европа давлатлари Эроннинг мазкур келишувдаги ўз мажбуриятларини босқичмабосқич тарзда камайтириш учун саъй ҳаракатларини кўрмаганга олмасликлари керак деб қўшимча қилди.
Ироқчи ўз сўзларида ядровий келишувдаги бошқа мамлакатлар -Англия, Франция, Германия,Хитой ва Россиянинг ўз мажбуриятларини ижро этишлари зарурлигига тўхталиб, келгуси 60 кун ичида Европанинг нефт ва банк системасида амалий одимлар ташлашини таклиф қилди.
Англия ТИВидаги сиёсий масалалар бўлманмаси раиси Ричард Мур ҳам бу учрашувда Лондон давлатини ядровий келишувдаги мажбуриятлари ҳамда Европа -Эрон молиявий механизмини фаоллаштириш учун саъй ҳаракатларига ишора этиб, Англия давлати Эрон истак -хоҳишларини амалга ошириш учун саъй- ҳаракатларига давом беради дея эълон этди.
-
Ироқчи: Эрон АҚШнинг нефтга оид санкцияларига қарши кўплаб варианлартни тайёрлаб қўйган
-
Зариф: Европа Иттифоқи ядровий келишувдаги мажбуриятларига амал қилиши керак