Эрон давлати БААнинг Фужайра портидаги ҳодиса сабабларига ойдинлик киритиш зарурлигини таъкидлади
Эрон ТИВ наттоғи Уммон денгизидаги бир нечта кемаларда юз берган портлашлар ҳодисасини афсусланарли ва хавотирнарли эканлигини таъкидлаб, бу ҳодиса сабабларини ўрганиб унга ойдинлик киритиш зарурлигини таклиф қилди.
Бугун Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий бу ҳодисани кемачилик соҳаси ҳамда денгиз орқали муносабатлар ва хавфсизликига салбий таъсир ўтказишига тўхталиб, минтақа хавфсизлиги ва осойишталикига халақит етказишга уринаётган душманларнинг ҳатти-ҳаракатлари тўғрисида огоҳлантирди. У шунингдек минтақа мамлакатларини бегоналарнинг ҳар қандай қўпорувчилик ҳаракатларидан ҳушёр ва эҳтиёт бўлишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз кеча БАА шарқидаги Алфужайра портида даҳшатли портлашлар содир бўлди. БАА масъуллари аввалда бу ҳодисани рад этган бўлсада, аммо Ички ишлар вазирлиги минтақа сувлари яқинида БААнинг 4 кемасида портлашлар юз берганини тасдиқлади.
Ал-Фужайра Уммон денгизи соҳилидаги БААнинг нефт ва саноат порти ҳисобланади. Бу портдан кунида 1 миллион 800 минг тонна нефт экспорт этилади.