Инқилоб раҳбари: Эроннинг қатъий варианти фақат муқовиматдир
(last modified Wed, 15 May 2019 06:10:07 GMT )
май 15, 2019 11:10 Asia/Tashkent

Кеча Исломий Инқилоб муаззам раҳбари исломий тузум масъуллари ва хизматчилари билан учрашувида, душманлар қаршисида Эроннинг барча заминлардаги асосий позицияси ва варианти муқовиматдир, чунки АҚШнинг ҳозирги давлати билан музокара ўтказиш қўшимча заҳарга ўхшайди дея айтдилар.

Исломий  Инқилоб муаззам раҳбари идорасининг матбуот хизмати сайтига кўра, кечанги учрашувда Инқилоб Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий, албатта ҳеч қандайй уруш юз бермайди, аммо бугунги вазият иродалар ўртасидаги курашдир. Бу заминда Эрон халқи ва исломий тузумнинг иродаси душманларга кўра кучлироқдир ва илоҳий фазл -марҳамати билан бу маротаба ҳам эронликлар ғалаба қозонишади деб изоҳладилар.

Инқилоб Раҳбари ўз сўзларида АҚШ бошчилигидаги Эрон ислом жумҳуриятининг душманлари  мислсиз санкция ва босимлар орқали Эронга зарба бера олиш мумкин деган хом хаёлга эгалар ваҳолангки Исломий жумҳуриятнинг қудрати халқ ва масъулларининг азм иродаси билан мустаҳкамланган дея таъкидладилар

Ул Ҳазрат қўшимча қилиб айтдиларки, АҚШдан ташқари Форс Кўрфази минтақасидаги "Қорунлар"нинг бойликларидан ҳам қўрқмаслик керак чунки уларнинг қўлидан ҳеч нарса келмайди.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ўз сўзларида АҚШ давлат марказларининг расмий ҳисоботларидан иқтибос келтириб , " очлик ва озиқ овқат камчиликидан ранж чекаётган 41 миллион АҚШликлар", АҚШда қирқ фойиз чақалоқларни ноқонуний дунёга келиши", "бутун жаҳонда энг юқори бўлган АҚШдаги 2 миллион 200 маҳбуслар", АҚШда энг кўп миқдорда гиёҳванд моддалардан фойдаланилиши", ҳамда дунё миқёсидаги отишмаларнинг 31 фойизини АҚШда рўй бераётгани бу мамлакатдаги реал ҳаётнинг нишонасидир. Аммо айрим гуруҳлар АҚШни ўта буюк, азаматли ва хавфли қилиб кўрсатишади. Тўғри, душманнинг душманликидан ғофил бўлмаслик керак, аммо ҳақиқат шудирки АҚШ кўп ва турли муаммоларга дучор бўлган мамлакатдир дея аниқлик киритдилар.

Исломий Иниқлоб муаззам раҳбари бу учрашувда  мамлакат ичкарисидаги муаммоларни ҳал қилиш учун хорижликларга умид қилмасликни тавсия этиб, бегоналарга умид қилиш мамлакатга жиддий зарба етказиш демакдир, чунки биз унинг ёрқин мисолини Халқаро ядровий келишув масаласидаги Европанинг муносабатларида яққол мушоҳада этмоқдамиз деб баён қилдилар.

Исломий Инқмлоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий дедиларки, биз Европа билан ҳеч қандай муаммо ва ёмон муносабага эга эмасдик, аммо улар ўз мажбуриятларининг ҳеч бирига амал қилшимади ва айни ҳолда ҳардоим "биз ядровий келишувга риоя қилиб келмоқдамиз дея иддао қилишмоқда.

Ёрлиқ