Зариф: АҚШнинг Эронга қарши иқтисодий уруши тероризмдан ҳеч қандай фарқи йўқ
(last modified Thu, 23 May 2019 11:23:00 GMT )
май 23, 2019 16:23 Asia/Tashkent
  • Зариф: АҚШнинг Эронга қарши иқтисодий уруши тероризмдан ҳеч қандай фарқи йўқ

Эрон ТИВ раҳбари АҚШ нашрияларидан бири билан суҳбатда Эрон халқига қарши АҚШнинг бугунги иқтисодий уруши амалий равишда терроризмдан ҳеч қандай фарқ қилмайди деб айтди.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф  СИ ЭН ЭН телеканалига берган интервьюсида, яқинда АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши иқтисодий урушни бошлаганини эълон этди; иқтисодий уруш Эрон халқини нишонга олиш демакдир; оддий фуқароларни нишонга олиш ва уларнинг кундалик ҳаётидаги энг зарурий нарсаларидан маҳрум қилиш терроризмдан ҳеч қандай фарқи йўқ дея изоҳлади.

Муҳаммаджавод Зариф шунигдек  АҚШнинг сўнги сиёсатлари тўғрисидаги Эроннинг нуқтаи назари ва хулосаларига тўхталиб, АҚШда кўп фуқароларни АҚШнинг бугунги давлати ташқи сиёсатга эга эмас ва  ташқи сиёсатини ички сиёсати билан таққослаб иш олиб бормоқда деган фикрлари бежиз эмас деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ раҳбари шунингдек Теҳрон давлати терроризмни ҳимо қилмоқда деган иддаоларга кўрсатган аксиламалида, АҚШ ва Осиё ғарбидаги унинг иттифоқчилари Ал-Қоида, Толибон, ИШИД ва Жабаттун-Нусра гуруҳларини ҳимоя қилишмоқда ваҳолангки Эрон Ал-Қоида ва ИШИД террорчи гуруҳларига қарши кураш олиб бормоқда деб эълон этди.