Теҳрон жума намози хутбалари
Теҳрон жума намози хатиби Эроннинг жануб-ғарбида жойлашган Хуррамшаҳрни озод этилиши куни муносибати билан барчани табриклаб, бу шаҳар Эрон халқининг иймони, муқовимати, шижоати ва ғайратининг тимсолидир,-деб атади.
Бугун 3 хурдод куни (24 май ) 1982 йилда Хуррамшаҳрни озод этиш куни билан тўғри келади. Бу шаҳар Ироқ баъс режими томонидан 578 кун ишғол этилганидан сўнг озод этилди.
Теҳрон жума намози хатиби Муҳаммадали Муваҳиди Кирмоний Хуррамшаҳрни озод этишда Эрон ҳарбийларининг кўрсатган шижоати ва қаҳрамонлиги дунё ҳарбий мутахассисларини ҳайратга солди,-деб қўшимча қилди.
Оятуллоҳ Муваҳиди Кирмоний шунингдек "Халқаро Қудс куни"-га (Рамазон муборак ойининг охирги жума куни) ишора этиб, халқаро Қудс куни исломий умматнинг иродаси ва ваҳдат намози ҳамда мусулмонларнинг биринчи қибласини ўз жон ва қонлари билан муҳофазат этаётган Фаластин мазлум халқини ҳимоя этиш кунидир,-деб айтди.
Рамазон муборак ойининг охирги жума куни Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосчиси Имом Хумайний (р.а)-нинг ташаббуси билан "Халқаро Қудс куни" деб ном қуйилди.
"Халқаро Қудс куни"-нинг кўча намойишлари келаси жума куни ҳижрий-қамарий 1440 йили Рамазон ойининг 26 кунида (2019 йил 31 май) Эрон ва дунёнинг бошқа мамлакатларида ўтказилади.