Халқаро Қуддус кунига бағишланган кўча -намойишлар Эроннинг 950 шаҳрида ўтказилади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i45686-Халқаро_Қуддус_кунига_бағишланган_кўча_намойишлар_Эроннинг_950_шаҳрида_ўтказилади
Эрон ислом жумҳуриятининг Қуддус штаби ва таблиғотларни мувофиқлаштириш кенгашидаги Интифоза раиси Халқаро Қуддус кунига бағишланган маросимлар ва кўча -намойишлар Эроннинг 950 шаҳарларида бўлиб ўтиши ҳақида хабар қилди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
май 28, 2019 15:16 Asia/Tashkent
  • Халқаро Қуддус кунига бағишланган кўча -намойишлар Эроннинг 950 шаҳрида ўтказилади

Эрон ислом жумҳуриятининг Қуддус штаби ва таблиғотларни мувофиқлаштириш кенгашидаги Интифоза раиси Халқаро Қуддус кунига бағишланган маросимлар ва кўча -намойишлар Эроннинг 950 шаҳарларида бўлиб ўтиши ҳақида хабар қилди.

Эрон ислом жумҳуриятининг Қуддус штаби ва таблиғотларни мувофиқлаштириш кенгашидаги Интифоза раиси Рамазон Шариф  матбуот конфренциясида шу йилги Халқаро Қуддус кунининг шиорини " Аср  муомалаисга барҳам бериш ва Фаластин армонларини тиклаш" эканлигини таъкидлаб,  ўтган 40 йилга ўхшаб Хақаро Қуддус кунига бағишланган шу йилги кўча намойишлар Муборак Рамазон ойининг сўнгги жума кунида Эроннинг барча шаҳарларида ўтказилади деб изоҳлади.

Генерал Рамазон Шариф  4 минг нафар мухбирлар ва улар жумласидан 250 нафар хорижий мухбирлар  Халқаро Қуддус куни маросимларини ёритишади деб қўшимча қилди.

Эрон ислом жумҳуриятининг Қуддус штаби ва таблиғотларни мувофиқлаштириш кенгашидаги Интифоза раиси ўз сўзларида бугунги кунда фаластинликларни қарши курашнинг воситаси бўлган тошдан ракета ишлаб чиқариш даражасига етганига тўхталиб,  фаластинликларнинг ҳозирги авлоди олдинги фаластинликларга қараганда  янада курашувчан, ҳамда ўз қарорига жиддийроқдир деб таъкидлади.

Дунёнинг турли мамлакатлардаги мусулмон халқларни ирқпараст сионистик режим сиёсатларига нисбатан  нафратини билдиришлари учун Исломий Эрон асосчиси Имом Хумайний /р.а/ томонидан Муборак Рамазон ойининг энг сўнгги жума куни Қуддус куни дея номланганди.