Руҳоний: Эрон халқи Қуддус ва тарих мазлумларини ёлғиз қолдирмайди
Эрон президенти Эрон халқини ҳеч қачон Қуддус ва тарих мазлумларини ёлғиз қолдирмайдиганини таъкидлаб, Эрон халқи шу йил ҳам Халқаро Қуддус кунидаги кўча -намойишларда кенг қамровли қатнашиб, золимлар қаршисида тура олишни давом эттираётганини эълон этади деб айтди.
Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний давлат делегациясининг бугунги йиғилишида Фаластин ва Қуддус барча мусулмонлар муқовиматининг рамз бўлиб, Исроил эса мусулмон халқларига қарши зулм қилишни истайдиган дунё тажовузкорларининг рамзидир деб изоҳлади.
Эрон президенти Муборак Рамазон ойи айёмида Яман ва Фаластиндаги мазлум халқлар ўта қийин кунларни бошдан кечираётганини таъкидлаб, Фаластин ва Яманнинг мазлум халқлари зўравон ва тажовузкор режимлардан қўрқмайдилар ҳамда фидокорлик, саъй-ҳаракат ва ўз куч-қудратига таянишлари билан душманларни орқага чекинишига мажбур қиладилар деб қўшимча қмлди.
Ҳасан Руҳоний ракетага ракета билан жавоб қайтариш фаластинликларнинг босқинчиларга қарши курашишининг муҳим варианти эканлигини таъкидлаб, бир пайтлар Фаласин халқи фақат қўлларида тош олиб муқовимат кўрсатишарди, аммо бугунги кунда саъй-ҳаракат, фидокорлик ва ички потенсиалга таяниши билан сионистларни орқага чекинишга мажур қилишади деб изоҳлади.
Эрон президенти шунингдек, бу халқлар фидокор, куч қудратли ва буюк бўлгани туфайли зўравон қудратлар уларга қарши жиноятлар содир этишни тобора оширмоқда, зеро зўравон қудратлар минтақада янги ва модерн қуролларни юбориб Яман ва Фаластин халқини бомардимлн этишни давом эттириш заминасини яратиб беришмоқда деб аниқлик киритди.
Эрон президенти " Аср муомаласи" бу лойиҳани тайёрлаган томонларга жидидй зарарлар келтиришини баён қилиб, бугунги кунда фақат Фаластинга қарши эмас балки Осиё ғарби минтақасига қарши фитналар давом этмоқда деб айтди.