Эрон Халқи зўравон қудратларнинг " Аср муомаласи " лойиҳасини қоралаб, Қуддусни ҳимоя қилишади
Бугун Эрон ислом жумҳуриятининг зўравон қудратларга қарши бўлган халқи яна бир бор Халқаро Қуддус кунидаги кўча-намойишларда кенг қамровли қатнашиб, Фаластин халқига нисбатан ҳамжиҳатлиги ҳамда ишғолгар сионистик режимга нисбатан нафратини эълон этдилар.
Эрон халқи Муборак Рамазон ойининг сўнгги жума куни яъне Халқаро Қуддус кунида мамлакат пойтахти Теҳрон ва 950 шаҳарларида ўтказилаётган кўча намойишларида " Халқаро Қуддус куни Аср муомаласи лойиҳасининг мағлубияти ва Фаластин армонланини тиклаш кунидир" шиорлари остида жума намоз иқома қилиш учун масжидлар томон ҳаракат қилишди. Эронликлар шунингдек сионистик режим, зўравон қудратлар ҳамда АҚШнинг " Аср муомаласи" ёвуз лойиҳасига ўз нафратини изҳор этишди.
Намойишчилар ҳар йилги дек " АҚШга ўлим" , " сисонистик режимга ўлим", минтақадаги хоин Ол Саудга ўлим" шиорлари билан Қуддус ва Фаластинни озод этилишини таъкидлаб, АҚШни дунёдаги энг буюк террорчиси деб эълон этдилар.
Эрон халқи билан биргаликда,мамлакат масъуллари, армия қўмондонлари, партиялар, гуруҳлар ва диинй озчиликлар намояндалари ҳам мазлум Фаластин халқини ҳимоя қилиб сионистик режим жиноятларини кескин қораладилар.