Инқилоб Раҳбари: Имом Хумайний /р.а/нинг йўли дунё халқларини ўзига жалб этмоқда
Кеча Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ ҳарамларида тўпланган халқнинг турли қатлами , масъуллар ва бошқа вакиллар иштирокидаги маросимда Ҳазрат Имом Хумайнийнинг мислсиз ва мангу йўлининг сир асрорини ул зодтнинг худодод шахсияти ва фитратида эканлигини таъкидлаб, халқ ва масъуллар учун ул зотнинг сабоғи бўлган муқовимат яъне ва душманга қраши кураш мақсадларини ижро этиш жиҳатларини баён этдилар.
Инқилоб раҳбари бу маросимда Имом Хумайний /р.а/нинг йўли ва жозибали ақидаларини кундан кунга кўпроқ инсонлар ва халқларни ўзига томон жалб этаётганини буюрдилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари идораси матбуот марказининг хабар қилишича, кеча Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний реҳлатларининг ўттизинчи йиллиги маросимида, Халқаро Қуддус кунида Эрон халқининг кенг-қамровли кўча намойишларини Имом Хумайний /р.а/ нинг жозибали ва буюк йўлини давом этишинининг нишонаси эканлигини таъкидлаб, Халқаро Қудус кунида дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларда кўча намойишлар бўлиб ўтди ва бу сана яна бир бор Ҳазрат Имом томонидан Халқаро Қуддус кунини эълон этилганидан қирқ йил ўтиб бориши билан Имом Хумайний ҳаракати ва аиқдаларининг жозибалари ва шахисятлари кўп инсонларни ўзига жалб этаётганини яна бир бор маълум этди дея изоҳладилар.
Инқилоб Раҳбари маросимда сўзлаган нутқида шунингдек Имом Хумайний /р.а/ нинг йўли яъне муқовисат йўли халқларга катта таъсир ўтказиб уларни ўзига жалб этаётганини бу йўлнинг зотий жозибаларидан эканлигига тўхталиб, бу йўлни танлашда Эрон бошқа мамлакатларни мутлақо мажбур қилгани йўқ, юздан ортиқ мамлакатларда Халқаро Қуддус кунини нишонлангани халқларнинг ўзлари айни шу йўлни танлашганидан гувоҳлик беради деб баён этдилар.
Исломий Инқилоб раҳбари " муқовимат" тушунчасини Осиё ғарбидаги барча халққлар қабул этганига ишора этиб, албатта айримари ҳалигача майдонга чиқишга журъат этмаган, аммо аксарият халқлар бу сўзни яхши тушуниб фаолият олиб боришмоқда, саҳналарга чиқишмоқда деб айтдилдар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий бугунги муқовимат фронтини олдингиданда кучрлироқ эканлигини айтиб, Ливан , Ироқ, Сурия ва Фаластинда АҚШ режимининг мағубияти муқовимат ҳаракати қудратини намоён этди деб аниқлик киритдилар.
Инқилоб Раҳбари шунингдек Халқаро иқтисод соҳасида АҚШ таъсирини камайганиидан далолат берувчи фактларга тўхталиб, саиёсий арсаларда ҳам АҚШ қудрати инқирозга учраган, чунки Дональд Трамп дег нолойиқ шахсни сайлангани АҚШ сиёсатини таназзулга учраганининг энг ёрқин мисолидир деб эълон этдилар.
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаай қўшимча қилиб айтдиларки, АҚШ аҳолисининг уч юз миллиондан кўпроқ аҳолиси тақдирини фикрий, психологик ва ахлоқий мувозанатга эга бўлган шасхга топширилгани АҚШда сиёсат ва ахлоқ соҳасини қай даражага пайсайиб кетганлигининг нишонасидир.
Инқилоб Раҳбари АҚШ давлатини ахлоқий жиҳатдан таназзулга учраганининг бошқа нишонларидан бирини Вашингтонни ишғол этилган сарзаминларда сионистик режимни ҳимоя этаётгани ҳамда Яманга қраши бир нечта режимлар ҳужумларини қўллаб қувватлашда эканлигини таъкидлаб, ижтимоий соҳаларда ҳам АҚШ кўп муаммоларга дучор бўлган. Бу мамлакатда жинотялар, қашоқлиқ, очлик ва зўравонликларни ошиб бориши фикримизнинг далилидир. Шундай бир шароитда эса АҚШ президенти ўз таъбири билан Эрон халқига бахт- саодат тилашни иддао қилмоқда аммо унга бориб аввал ўз муаммоларингизни ҳал қилинг дейиш керак деб қўшимича қилдилар.