Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий: "Аср муомаласи" лойиҳаси ҳеч қачон натижа бермайди
(last modified Wed, 05 Jun 2019 06:17:47 GMT )
июн 05, 2019 11:17 Asia/Tashkent

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари " Аср муомаласи" номли лойиҳани ҳеч қачон самара бермайдиганини таъкидлаб, бу лойиҳага қарши чиққан айрим араб давлатлар ва фаластинлик гуруҳлар позициясини олқишладилар.

Бугун  Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Теҳрондаги Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ мусаллоларида ўтказилган Рамазон ҳайити намози хутбалаида  исломий уммат ва Эрон халқининг ушбу буюк байрам муносабати билан табриклаб,  Фаластин мавзуси ҳамда " Аср муомаласи" номли АҚШнинг ёвуз ва хоинлик лойиҳасини ислом оламининг энг асосий масаласи эканлигини таъкидлаб, Баҳрайн ва Саудия Арабистони каби араб режимларининг хиёнатлари бундай ёвуз лойиҳани тайёрланишига замин яратган дея изоҳладилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек,  Баҳрайн режимини " Аср муомаласи" ёвуз лойиҳасининг иқтисоидй йиғилишини мезбонлик қилишига тўхталиб,  бу йиғииш АҚШга тегишлидир аммо Баҳрайн ҳокимлари  халққа қарши ва исломга қарши ҳатти-ҳаракатлари билан ўта ожизлик вазиятда бу йиғиишннинг ташкил этиб мезбнилк қилишмоқда. Баҳрайн ва Арабистон ҳамкорликлари қандай ботқоққа чўкиб кетганини билишлари керак деб қўшимча қилдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ўз сўзларида Халқаро Қддус кунидаги кўча-намойишларда кенг қамровли қатнашгани учун Эрон халқига миннатдорчлик билдириб, ушбу буюк ҳаракатларда эронликларнинг мустаҳкам, шукуҳли  ва кенг- қамровли қатнашгани халқ душманлари ҳаракатларига зарба бериб, Халқаро миқёсидаги сиёсатларда таъсирчан рол ўйнади бундан ташқари душманлар ҳисоб- китобларига халал етказди деб аниқлик киритдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  исломнинг муборак айрим одат-удумлари хусусан Эронда ривожланиб бораётган  бир бирига ёрдам бериш ҳаракатларини рамазон ойида янада ёрқинроқ назарга ташланганига ишора этиб,  масжидлар, ҳусейниялар умумий мконларда ифторликларни ташкил қилиш ҳамда селдан зарар кўрган инсонларга Рамазон ойида етказилган кўмакларни ушбу эзгу ва яхши амаллар сирасидан эканлигини эълон этдилар.