Руҳоний: босимлар орқали Эронни бош берк кўчага киритиш мумкин эмас
Эрон ислом жумҳурияти президенти АҚШ давлатини Халқаро ядровий келишувдан чиққани мамлакатлар муносабатлари ва минтақа хавфсизликига салбий таъсирдан бошқаҳеч қандай натижа келтирмайдиганига тўхталиб, босимлар жорий қилиш орқали Эронни бош берк кўчага киритиш мумкин эмас деб айтди.
Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Теҳронда Германия ТИВ раҳбари Хайко Маасни қабул қилганида Эрон халқига қарши босим жорий қилиш ва санкциялар қўллаш орқли минтақага хавфсизлигини таъминлаш мумкин эмаслигини таъкидлаб, АҚШ давлати Эронга қарши золимона санкцияларни қўллаши билан тижорат уруши йўналишида ҳаракат қилмоқда,бироқ Эрон давлати ҳам халқини дори ва озиқ -овқат импорт қилиши йўлига монеа яратадиган томонлар қаршисида тура олади деб айтди.
Руҳоний ўтган бир неча йил ичида Европанинг 3 мамлакати -Англия, Германия ва Франция раҳбарларини эълон этилган муҳлатда Халқаро ядровий келишувдан АҚШ чиқишини қоплаш йўналишида ҳаракат қилиб ўз мажбуриятларига риоя қилиш борасидаги ваъдаларига ишора қилиб, Европа давлатлари Халқаро ядровий келишувни Эрон ва Европа иттифоқи муносабатлари ҳамда минтақа тинчлиги , хавфсизлиги ва ривожланиши манфаатадир деган хулосага келганида, бу келишувни сақлаш учун уздлик билан жиддий одимлар ташлаб уни амалда исботлашиши керак дея изоҳлади.
Эрон президенти Теҳрон давлати ядровий қурол ишлаб чиқариш пайидадир деган асоссиз иддаоларнинг нотўғри ва ғаразли эканлигига тўхталиб, МАГАТЕнинг 15 -та ҳисоботи ва ундан ҳам муҳимроғи, Эрон Исломий Инқилоб раҳбарининг ядровий қурол ишшлаб чиқаришни ҳаром эканлигини эълон қилишгани, Эронга қарши бунедай иддаоларни бутунлай асоссиз ва нотўғрилигидан далолат беради дея қўшимча қилди.
Германия ТИВ раҳбари Хайко Маас ҳам, АҚШ давлатини Халқаро ядровий келишувдан чиққанини нотўғри ва хато позиция эканлигини таъкидлаб, Германия давлати Эронга қарши АҚШ олиб бораётган сиёсатларниннг аксариятига зиддир ва Европанинг бошқа мамлакатлари хусусан Франция ва Англия билан ҳамкорликда Халқаро ядровий келишувни сақлаб, барча мажбуриятларини амалга оширишга ҳаракат қилади деб эълон этди.
Германия ташқи ишлар вазири Эрон тарихи билан танишган инсон, Эронга қарши ҳар қандай босимлар ўтказиш стратегияси самарасиз қолишини била олади деб таъкидлади.