Теҳрон жума намози хатиби: Эрон халқи ҳеч қачон босим остида музокара қилмайди
(last modified Fri, 14 Jun 2019 12:17:49 GMT )
июн 14, 2019 17:17 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хатиби Оятуллоҳ Сайид Аҳмад Хотамий
    Теҳрон жума намози хатиби Оятуллоҳ Сайид Аҳмад Хотамий

Теҳрон жума намози хатиби Америка билан музокара қилишнинг ҳеч қандай фойдаси йўқ ва Эрон халқи иқтисодий босимлар остида ҳеч қачон музокара қилмайди,-деб айтди.

Теҳрон жума намози хатиби Оятуллоҳ Сайид Аҳмад Хотамий Америка Эрон билан музокара қилиш орзусини гурга олиб боришини таъкидлаш зимнида, америкалик амалдорлар ва Дональд Трамп, Жон Больтон ва Майк Помпео ёвузлик учлиги садоқатга эга эмас ва Эрон билан музокара қилиш учун Американинг тайёр эканлиги ғирт ёлғондир; Чунки Трамп президентлик сайловолди рақобатлар остонасида Эронни музокара столига чақириш орқали овоз олиш учун ҳаракат қилмоқда, -деб айтди. 

Теҳрон жума намози хатиби Эрон ядровий дастур мавзўсида музокара тажрибасини такрор этмаслигини баён этиб, Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг Япония бош вазири Синдзо Абэ билан учрашганларида берган баёнотлари оқилона, зираклик ва огоҳлик билан баён этилган баёнот эди ва Америка президенти паёмини қабул қилмаслик эса мутакаббир Трампни таҳқирлаш ҳисобланади, -деб қўшимча қилди.

Теҳрон жума намози хатиби Ол-Саъуд режими Яманда яманликларни оммавий қирғин қилишига ишора этиб, қаедрдаким, қатл ва ғорат қилиш ҳақида сўз юритилса, уша ерда саъудияликларнинг номи ҳам бор ва бу режим Яманнинг инфратизилмаларни нобуд қилиш билан яманлик минглаб болалар ва аёлларнинг жонига зомин бўлмоқда, -деб айтди.