Руҳоний: Теҳрон-Москва ўртасидаги муносабатларни кенгайиши минтақа ривожланиши ва тинчлиги учун муҳимдир
Эрон ислом жумҳурияти президенти Теҳрон ва Москва ўртасидаги алоқаларни кенгайиши минтақа тинчлиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга кўмаклашади деб айтди.
Эрон президентлик идораси матбуот хизматининг хабар қилишича, кеча Эрон президенти Бишкекда ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг 19 чи саммити доирасида путин билан учрашганида икки мамлакат ўртасида имзоланган келишувлар хусусан энергетика ва юк ташиш соҳаларидаги битимларни ижро этилишини ижобий баҳолаб, келаси ҳафта Теҳронда ўтказилиши кутилаётган қўшма комиссия ҳақида хабар қилди.
Эрон президенти, Халқаро ядровий келишувни мустаҳкамланиши ва Европа мажбуриятлариятларини ижро этилишида Россия ролини алоҳида таъкидлаб, Эрон ҳардоим минтақада тинчлик ва осойишталикнинг ҳомийси бўлиб, минтақада ИШИДга қарши кураш олиб бориш ҳамда минтақадаги қарамақаршиликларни тўхтатиш битимини имзолашни таклиф қилиши билан ўз позициясини маълум қилган дея изоҳлади.
Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида АҚШ давлатининг ноқонуний тарзда Халқаро ядровий келишувдан чиққанига тўхталиб, АҚШ давлати Халқаро ядровий келишувдан бирёқлама чиқишига қўшимча БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231 -чи резолюциясини риоя қилаётган компания ва мамлакатларга ҳам санкция қўллашга уринмоқда деб эълон этди.
Россия президенти Владимир Путин ҳам бу учрашувда Москва давлатини иккитомоналма, минатқа ва Халқаро миқёсида Эрон билан муносабаларини кенгайтиришга қизиқаётганига ишора қилиб, Суриянинг бугунги мувафаққиятлари, Эроннинг ижобий роли ҳамда Россия, Эрон ва Туркиянинг Остона йиғилиши доирасидаги ҳамкорликларнинг натижасидир деб баён этди.
Россия президенти шунингдек, Эрон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликлакр жараёнини тобора кенгайиб бораётганини таъкидлаб, Москва давлати илгаригидек икки мамлакат қизиқаётган арсаларда ҳамкорлик қилиш ҳамда энергетика соҳаларида сармоя киритишга тайёр бўлиб, иккитомонлама келишувни ижро этишга саъй -ҳаракат қилмоқда деб айтди.
Эрон президенти Бишкек йиғилишидан кейин, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммитида қатнашиш учун Тожикистон пойтахти Душанбе сафар қилди.