Генерал Ҳожизода: Эрон АҚШнинг бошқа бир самолётини уриб тушириши мумкин эди
(last modified Sat, 22 Jun 2019 09:57:05 GMT )
июн 22, 2019 14:57 Asia/Tashkent
  • Генерал Ҳожизода: Эрон АҚШнинг бошқа бир самолётини уриб тушириши мумкин эди

Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ҳаво кучлари қўмондони Эрон армияси АҚШ дронини ҳамроҳлик қилувчи бу мамлакатнинг 35 нафар пассажир минган бошқа самолётини уриб туширишдан воз кечди деб таъкидлади.

Кеча Эрон сарзамини сувларида уриб туширилган АҚШ жосуслик учқичи қолдиқларини намойш этишидан кейин  генерал Амирали Ҳожизода,  АҚШ жосуслик дронини Эрон ҳудудларига тажовуз қилгани аниқланган пайтда АҚШнинг P-8 русумли бошқа бир самолёти ҳам парвоз ҳолида эди. Бу самолётда 35 нафар минганди деб маълум қилди.

У ўз сўзларида Эрон армияси бу самолётни ҳам уриб тушириши мумкин эди, аммо уриб туширмади деб изоҳлади.

Генерал Ҳоджизода шунингдек, АҚШ ҳарбий дронини уриб туширишдан Эроннинг мақсади бу мамлакатнинг террорчи ҳарбий кучларига  қилган огоҳлантириши эди дея баён этди.

Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ҳаво кучлари қўмондони ўз сўзларида олдинги ҳафта ҳам АҚШ давлатини Эрон армияси бизни нишонга олиб дронимизни уришиб туширмоқчи эди деган иддаоларига тўхталиб, Эрон хохлаганида АҚШнинг MQ-9 русумли самолётнини ҳам ўтган ҳафта уриб туширарди, аммо бу амални ижро этмади ва фақат АҚШни огоҳлантирди деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ