Инқилоб Раҳбари: АҚШ Эрон халқининг қудратини камайтириш мақсадида музокара ўтказишни таклиф қилмоқда
Исломий Инқиқлоб Муаззам раҳбари АҚШ давлатини Эрон қудратининг омилларини камайтириш ҳамда эронликларни қуролсизлантириш мақсадида музокара ўтказишни таклиф қилаётганини маълум этдилар.
Бугун Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий суд органи раиси, масъуллари ва хизматчилари билан учрашганида, АҚШнинг бундай таклифини найранг ва фирибдан ўзга нарса эмаслигини таъкидлаб, эндиликда АҚШ давлати Эрон халқининг қудратидан қўрқувга тушган, бинобарин музокара ўтказиш таклифи билан ушбу буюк қудратни Эрондан олишга уринмоқда деб қўшимча қилдилар.
Исломий Инқилоб музазам раҳбари шунингдек Эрон халқига нисбатан АҚШ туҳматлари, иддаолари ва қабиҳ сўзларига тўхталиб, бошқа халқлар ва мамлакатларга қарши барча уруш, низо, фитна, тажовузлар уюштирган ва уларни талон тарож қилган ушбу нафратланарли ва ёвуз режим Эрон халқига нисбатан ёмон сўзлар, туҳматлар қилишга уриниб келмоқда, аммо Эрон халқи АҚШнинг бундай ёвуз ҳатти-ҳаракатидан қўрқмайди ва орқага чекинмайди деб эълон этдилар.
Инқилоб раҳбари ўз сўзларида, АҚШ санкцияларини Эрон халқига нисбатан золимликнинг ёрқин намунаси эканлигини баён қилиб, сўнгги 4 даҳа ичида, эронлик ўзлигини исломий хусусиятлар билан аралашгани Халқаро зўравон қудратларнинг барча босимларини таъсирсиз қолиши ва самара бермасликига олиб келган деб айтдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий қўшимча қилиб айтдиларки, мазлум аммо айни ҳолда қудратли Эрон халқи илоҳий фазл- марҳамати билан илгаригидек душман қаршисида тура олади ва куч - қудрат билан ўз ҳаракатини давом эттириб назарга тутган барча мақсадларига эришади.
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари 22 баҳман, Халқаро қуддус кунларидаги кўча намойишларда халқнинг қамроли иштироки ҳамда турли сайловларда қатнашгани Эрон халқининг мақташга сазовор азм- иродасини нишонаси эканлигига ишора қилиб, айрим гуруҳларнинг шак -шубҳа қилиши билан бир пайтда жорий йилнинг охирларида ҳам Эрон халқи сайловлар жараёнида кенг қамровли қатнашдилар ва азаматни яна бир бор намойиш этдилар деб аниқлик киритдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари бу учрашувда АҚШ давлатини инсон ҳуқуқлари сўзларидан суистеъмол қилишини таъкидлаб, Вашингтонга хитобан, сизларни осмонда парвоз ҳолидаги самолётда минган уч юз мусофирни оммавий қирғин қилиб, Саудия Арабистони ёрдами билан Яманда жиноятлар содир этиб яна инсон ҳуқуларидан сўз очингиз ажабланарлидир деб эълон этдилар.