Зариф: Сардаштга химиявий бомбалар ташланиши замонавий тарихимизда қора доғ сифатида муҳрланиб қолади
(last modified Fri, 28 Jun 2019 13:30:01 GMT )
июн 28, 2019 18:30 Asia/Tashkent
  • Зариф: Сардаштга химиявий бомбалар ташланиши замонавий тарихимизда қора доғ сифатида муҳрланиб қолади

Эрон Ислом жумҳурияти Ташқи ишлар вазири Эроннинг шимолий-ғарбий қисмида жойлашган Сардашт минтақасига химиявий бомбалар ташланиши ҳодисасини замонавий тарихимизнинг қора доғлари деб атади.

Бугун Муҳаммаджавод Зариф Сардаштга химиявий бомбалар ташланиши натижасида шаҳид бӯлганларнинг хотирасини эъзозлашнинг 32-йиллиги куни муносабати билан тарқатган баёнотида юклатма уруш жараёнида Халқаро ҳамжамият, жумладан БМТ қошидаги Хавфсизлик Кенгашининг сукут сақлашидан фойдаланиб БААС режими томонидан Эроннинг ҳарбий ва ноҳарбий аҳолиси, хусусан Сардашт шаҳрининг тинч аҳолисига нисбатан уюштирган химиявий ҳужумлари Муқаддас мудофаа тарихининг  энг қайғули кунлари эканлигини айтиб,  бу жиноят доғи машъум жиноятни амалга оширганлар ва уларнинг ҳомийлари пешонасида абадул-абад қолажагини таъкидлаган.

Зариф шунингдек Американинг ғайриинсоний санкциялари ва иқтисодий террорчилиги айни химиявий ҳужумлар натижасида ногиронга айланган инсонларни дори-дармон воситалари билан таъминлаш ишини қийинлаштираётганини баён қилиб, Американинг бу иши халқаро қонунчиликка зид эканлигини илова қилган.

Эслатиб ӯтамиз: Ироқнинг БААС режими 1987 йилнинг 28 июн куни Сардашт шаҳрининг аҳоли зич жойлашган тӯрт минтақасига химиявий бомбалар ташлади.  Бу ғайриинсоний ҳужум натижасида тинч аҳолининг 119 нафари шаҳодатга етказилиб, саккиз мингдан ортиқ кишилар заҳарланиб мажруҳ бӯлишди.