Инқилоб Раҳбари: Саудия Арабистони ҳожилар хавфсизлиги ва иззат кароматини таъминлаши лозим
Бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Эроннинг Ҳаж соҳаси масъуллари ва хизматчилари билан учрашганида, Саудия Арабистони давлати ҳожийлар хавфизлиги ва ҳурмат- эҳтиромини таъминлаш учун жиддий масъулиятига амал қилиши керак деб айтдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари бу учрашувда Ҳаж маросимларида ваҳдат, мазлумларни ҳимоя қилиш ҳамда мушриклардан узоқлашиш каби муҳим сиёсий мавзуларнинг мавжудлигига ишора қилиб, исломий ваҳдат, фаластинликлар, Яман халқи каби мазлум халқларни ҳимоя қилиш ҳамда мушрикардан узоқлашишнинг барчаси ислом таълимотига мос сиёсий ишлар ҳисобланади бинобарин Ҳаж маросимининг сиёсий жиҳатлари уша диний амаллар ва тоат-ибодат каби қоида ва вазифлардир деб изоҳладилар.
Инқилоб Раҳбари шунингдек, дин доирасидаги сиёсий ҳаракатлари ёнида, афсуски Ҳажда АҚШга эътироз қилмаслик ва мушриклардан узоқлашмаслик каби диний бўлмаган ва сиёсий-шайтоний ҳаракатлар ҳам назарга ташланади деб қўшимча қилдилар.
Ул Ҳазрат мушриклардан узоқлашиш исломий фаризалардан бири ва муҳим бир амал ҳисобланади. Шу сабабдан биз ҳардоим бу мавзу ҳар йили янада ёрқин ва кенг қамроли ижро этишии таъкидлаймиз деб аниқлик киритдилар.
Инқилоб Раҳбари исломий ҳақиқатларга қарши АҚШ ва бошқа иттифоқчиларининг душманликларига тўхталиб, мусулмон халқларига қарши зўравон қудратларнинг ижтимоий, сиёсий, маданий ва хавфсизлик ва иқтисодий ҳужумлари уларнинг ислом таълимоти ва маърифатига қарши қай даражада душманона сиёсатга эга бўлишганининг далилидир деб эълон этдилар.
Ул Зот ислом ҳақиқатлари ва маърифатини зўравон қудратлар ҳатти-ҳаракатига зид эканлигини таъкидлаб, исломий жомеаларни ислом таълимоти , шариатига риоя қилиши ҳамда зўравонликлар қаршисида таслим бўлмаслиги, исломий умматнинг ғалабаси, тараққиёти ва нажотининг омили бўлади деб баён қилдилар.
Исломий Инқилоб Музазам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий, фақат ҳамкорлик, саъй-ҳаракат билан келажакда мусулмонларнинг тараққиёти ва иззат -обрусини янада юксалишига шоҳид бўлиш мумкинлигига ишора қилиб, Аллоҳнинг фазл-марҳамати билан Эрон халқи ва исломий умматнинг душманлари оқибат, ислом динига тан беришга мажбур бўладилар дея айтдилар.