Генерал Ҳотамий: Англиянинг денгиз қароқчилиги жавобсиз қолмайди
(last modified Mon, 08 Jul 2019 10:26:23 GMT )
июл 08, 2019 15:26 Asia/Tashkent
  • Эрон мудофаа вазири генерал Ҳотамий
    Эрон мудофаа вазири генерал Ҳотамий

Эрон мудофаа вазири Гибралтар бўғозида Англия денгиз қўшунлари томонидан Эрон нефт танкери ҳибсга олишини денгиз қароқчилигидан бошқа нарса эмас ва Эрон бу қароқчиликка жавоб қайтаради,-деб айтди.

Эрон телерадио кампанияси тарқатган хабарига кўра, Эрон мудофаа вазири генерал Амир Хотамий бугун Эроннинг жанубида жойлашган Бандар Аббосда сузувчи чегара флоти кемаларига "Ҳайдар" русумли кемаларни қўшиш маросимида, Эрон нефт танкерини қўлга олиш халқаро қонун-қоидаларга зид эканлигини баён этиш зимнида, Эрон доим денгиз қароқчилари билан кескин кураш олиб борган ва Англия денгиз қароқчилиги жавобсиз қолмайди,-деб таъкидлади. 

Генерал Хотамий шунингдек, Эрон ҳаво ҳудудларига Америка жосуслик учувчисиз учоғи тажовуз қилганига ишора этиб, Америка учувчисиз учоғини ўриб туширишнинг паёми шундан иборат эдиким, Эрон ўз хавфсизлигини таминлашда иккиланмайди ҳамда ер, денгиз ва ҳаво чегара ҳудудларини қудрат билан муҳофазат этади,-деб таъкидлади.