Ғарибободий: Санкциялар шароитида Эрон Америка билан музокара қилмайди
Эроннинг Ванада жойлашган халқаро ташкилотлардаги намояндаси санкциялар шароитида Эроннинг Америка билан музокара қилиши эҳтимолини рад қилди.
Эрон Ислом жумҳуриятининг Вена шаҳрида жойлашган халқаро ташкилотлардаги махсус намояндаси Козим Ғарибободий Германиянинг Die Zeit ҳафтаномаси билан суҳбатда Америка ва Эроннинг ҳарбий қарама-қаршилиги ҳақидаги саволга жавоб бериб, деди: Теҳрон жанг қилиш тарафдори эмас, аммо Америка Эроннинг ҳарбий қудрати ва қай воситалар билан қаршилик кӯрсатишга қодир эканлигини яхши билади.
У илова қилди: Американинг золимларча санкциялари натижасида Эрон билан тижорат ва ҳамкорлик қилиш қийинлашган. Эрон бундай вазиятнинг давом этишини қатъий равишда истамайди.
Эслатиб ӯтамиз: Американинг санкцияларига қарамай кӯрилган чора тадбирлар натижасида аксар ҳолларда санксиялар таъсирсиз бӯлиб, ҳатто баъзи товарларнинг экспорти ҳажми аввалгига нисбатан анчайин ошган.