Эрон нефт танкерини ҳибсга олиш Англиянинг Америкага қарам эканлигини кӯрсатди
Эрон Ташқи ишлар вазири нефт танкерининг ҳибсга олинишини Англиянинг Америкага қарамлигини намоён этди, деб эълон қилди.
Ливаннинг "Ал Маёдин" телеканали билан суҳбатда Муҳаммаджавод Зариф деди: Англиянинг Эрон нефт танкерини ҳибсга олиши денгиз қароқчилигидан бошқа нарса эмас. Англия расмий равишда "Американинг хизматкоримиз ва унинг барча топшириқларини бажарамиз" дея эълон қилса ҳам бӯлаверади.
У шунингдек, илова қилди: Англияга дӯстлигини изҳор қилиб келаётган Америка бу мамлакатнинг Вашингтондаги элчиси, Бош вазири ва умуман Англия давлатини таҳқирлади.
Жорий йилнинг 5 июл куни Англия Гибралтар бӯғозида Сурияга нисбатан Европа Иттифоқининг жорий қилган санкцияларига зид ҳаракат қилаётган Эроннинг нефт танкерини ҳибсга олганини иддао қилди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Англиянинг бу иддаоларини рад қилиб, нефт танкерини зудлик билан озод қиилшларини талаб этди.
Эрон нефт танкери денгизчиликка оид бирор-бир қонунни бузмаган ва унинг сиёсий сабаблар билан Америка кӯрсатмасига кӯра ҳибсга олингани аниқ.
Эрон нефт танкери ҳибсга олинган дастлабки соатлардаёқ Испания Ташқи ишлар вазири Жозеп Боррель шундай деган эди: Англия денгиз кучлари Гибралтар бӯғозида Америка топшириғи билан Эрон нефт танкерини ҳибсга олди.
Англиянинг сиёсий ӯйини Европа Иттифоқидан ажралиш ҳаракатида бӯлган бу мамлакат ӯзини Американинг қучоғига отаётганидан далолат беради.
Қайд қилиш жоизким, Эрон нефт танкерини ҳибсга олишда Англия Сурияга нисбатан Европа Иттифоқининг жорий қилган санкцияларига эмас, балки Американинг Эрон нефти савдосини нолга тушириш мақсадидаги биртомонлама ноқонуний санкцияларига амал қилган.
Англиянинг бу қилмиши Баржом келишувини қӯллаб-қувватлаш ва уни сақлаб қолиш ҳақидаги сийсий мавқеъига зиддир. Эрон Ядровий келишувини қӯллаб-қувватлаш ва унинг яшовчанлиги бу келишувда таъкидланган Эроннинг иқтисодий манфаатларининг амалга оширилишига боғлиқ бӯлиб, Эрон нефтининг экспорти бу манфаатларнинг асосини ташкил қилади.
Англия кейинги ҳаракатларида Баржом келишувидаги масъулиятларига амал қилган ҳолда Эронга нефтини хорижга чиқариб сотишига кӯмаклашиш ӯрнига Эрон халқига нисбатан иқтисоддий террорчилик йӯлини тутган Американинг изидан эргашмоқда.