Мусавий: Эроннинг европалик шерикларидан умиди Баржом ядровий келишувда амалий қадам қуйишларидадир
(last modified Mon, 15 Jul 2019 13:28:45 GMT )
июл 15, 2019 18:28 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Сайид Али Мусавий
    Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Сайид Али Мусавий

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баржом ҳақида Франция, Германия ва Англия раҳбарларининг баёнияларига аксиламал кўрсатиб, Эроннинг европалик шериклардан умиди Баржом ядровий келишуви ижро этилиши жараёнида тасирчан, масъулиятли ва амалий қадам қуйишлари ҳамда қарор қабул қилишларидадир, -деб таъкидлади.

Франция, Германия ва Англия давлат раҳбарлари бир баёния нашр этиб, унда Баржом ядровий келишувни фақат оғзаки тарзда қўллаб қувватлашди. Шунингдек, Баржом ядровий келишувининг давом этиши Эронга боғлиқдир ва биз Эрондан бу ҳақда қабул қилган қарорларидан қайтишини хоҳлаймиз,-деб иддао қилишди.

Сайид Али Мусавий бугун Эрон Баржом ядровий келишувида европалик томонларнинг позицияси ва баёнияларини диққат билан таҳлил этишини баён этиб, европаликларнинг амалий ва сиёсий иродасини исботламасдан ва Баржом ядровий келишувида белгиланган санкцияларни бекор қилинишидан Эрон ишонч ҳосил қилмасдан 2019 йил май ойидан олдинги шароитга қайтиш учун Эрондан ҳар қандай умидвор бўлиш Баржом ядровий келишувининг моҳияти, мантиқи ва мақсадларига зид ва мантиқсиз умидворлик саналади,-деб қўшича қилди. 

Мусавий Эроннинг ҳусни нияти асосида, Баржом ядровий келишувига мувофиқ тарзда ихтиёрий сайъ-ҳаракатлар давом этиши ушбу келишувда кўрсатилган ўзаро ҳуқуқ ва масалалардан илдиз олади ва бу йўл бир томонлама йўл деб талқин этилмаслиги лозим,-деб таъкидлади.

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Баржом ядровий келишувидаги европалик томонлар ўз ваъдаларига қараб амал қилмас экан, Эрон ҳам уша мизонда ўз мажбуриятларига риоят этади,-деб эслатиб ўтди.

 

Ёрлиқ