Зариф: биз ўзимизни муҳофазат қилишда шак-шубҳага йўл қуймаймиз
(last modified Tue, 16 Jul 2019 05:58:31 GMT )
июл 16, 2019 10:58 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф
    Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф биз кескинликлар пайида эмасмиз, аммо агар бизга қарши ҳужум қилинса, ўзимизни муҳофазат қилиш учуе иккиланмаймиз,-деб таъкидлади.

БМТ ташкилоти ижтимоий-иқтисодий кенгаш олий мартабали расмийлари йиллик йиғилишига иштирок этиш учун Нью-Йоркка сафар қилган Муҳаммаджавод Зариф Американинг ЭнБиСи телеканали билан қилган ўз сўҳбатида, турли баҳоналар билан Эронга қарши Американинг таҳдидлари ва босимлари натижасиз эканига ишора этиб, агар Америка ахмоқлик қилиб Эронга қарши ҳужум қилса, унда Эрон қатъийлик билан амал майдонига киради,-деб таъкидлади. 

Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек, ўтган 40 йил давомида америка Эронга қарши санкциялар жорий этиш ва босим ўтказиш билан фақат ўзининг Эроннинг катта бозоридан маҳрум этди,-деб қўшича қилди.

Зариф бизнинг вариантимиз ҳар қандай босимларга қарши муқовимат қилишдан иборат, аммо агар Америка бундай вазъиятдан обрў-эътибор билан чиқишни хоҳласа, унда ҳал этиш йўллари мавжуд,- деб айтди.   

Ёрлиқ