Зариф: Америка дунёнинг тинчлиги ва барқарорлигига таҳдид солмоқда
(last modified Sun, 21 Jul 2019 06:37:20 GMT )
июл 21, 2019 11:37 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф
    Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф

Эрон ташқи ишлар вазири халқаро миқёсда қонун устуворлигини заифлантириш учун Американинг биртомонлама можарожўйлик тўлқини ўз авжига чиққан,-деб айтди.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф шанба куни Венесуэла пойтахти Каракас шаҳрида ўтказилган ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳаракатининг ташқи ишлар вазирлари йиғилишида, халқаро ҳамкорликлар турли соҳалар, жумладан тижорат, экология, қонун устуворлиги ва халқаро ташкилотлар ва бошқа соҳаларда собиқаси бўлмаган даражада зарар кўрмоқда,-деб таъкидлади. 

Зариф 2000 йил бошида ишғолгарликлар, раҳмсизликлар ва қупол ифротгарчиликни ўзига қамраб олган Американинг биртомонлама сиёсати ва ўзбошимчалигининг бундан олдинги фожеали натижаларини эслатиб ўтиб, Американинг биртомонлама сиёсатига қарши курашишни таъкидлади. 

Эрон ташқи ишлар вазири Американинг кўп иттифоқчилари уларнинг ички ишларига собиқаси бўлмаган даражада дахолат этиш сиёсатига юзмаюз бўлганларини баён этиб, Америка Баржом ядровий келишувни барбод этиш учун сайъ-ҳаракат қилишда, нафақат хавфсизлик кенгаши резолюцияларини поймол этди, балки ушбу келишувда қолиш истагини билдирган мамлакатларга қарши санкция жорий этди,-деб таъкидлади. 

Зариф Эрон Американинг янги биртомонлама ўзбошимчаликлари ва сиёсати тамоюлларига қарши муқовимат жабҳасининг олдинги хаттида тўришини зикр этиб ўтиб, Американинг Венесуэла ички ишларига аралашуви, жумладан ўтган апрель ойида ҳарбий давлат тунтаришини амалга ошириш орқали қилган сайъ-ҳаракати Американинг бошқа ёмон ниятда эканлигининг намунаси ҳисобланади,-деб қўшимча қилди. 

Эрон ташқи ишлар вазири Американинг ноқонуний сайъ-ҳаракати Ғарбий Осиё минтақасида барқарорсизликни вужудга келтиришга қаратилганини баён этиш зимнида, Фаластин халқига қарши Америка фитна-найрангларига ҳамроҳлик қиладиган айрим араб режимлари нафақат фаластинликларга хиёнат қилишади, балки бутун минтақанинг хавфсизлиги ва тинчлигини таҳдид остига қуйишади,-деб таъкидлади.    

Ёрлиқ