Эрон ва Хитойнинг қишлоқ хӯжалиги соҳасидаги ҳамкорликлари ривожланмоқда
Эрон ва Хитойнинг Қишлоқ хӯжалиги вазирлари икки мамлакатнинг қишлоқ хӯжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги ҳамкорликларини ривожлантириш заруратини таъкидлашди.
Эрон Қишлоқ хӯжалиги жиҳоди вазири Маҳмуд Ҳужжатий ва Хитой Қишлоқ хӯжалиги вазири Хань Чанфу кеча Пекин шаҳрида мамлакатларининг Қишлоқ хӯжалиги соҳасидаги ҳамкорликларини кенгайтиришга келишиб олишди.
Эрон Қишлоқ хӯжалиги жиҳоди вазири Маҳмуд Ҳужжатий мулоқот чоғида деди: Эрон ва Хитой ӯртасидаги сиёсий ҳамкорликлар олий даражададир. Икки мамлакат иқтисодий, жумладан қишлоқ хӯжалиги соҳасида ҳам ҳамкорликларини ривожлантирмоқда.
Томонлар ӯсимликлар генетикаси соҳасида биргаликда илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш ва ӯзаро тажриба алмашиш ҳақида суҳбат қилишди.
Хань Чанфу Хитой Эронга қишлоқ хӯжалиги машина ва технологияларини етказиб беришга тайёр эканлигини билдирди.