Руҳоний: минтақада хорижий кучларнинг ҳузур топиши кескинликларнинг асосий омилидир
(last modified Sun, 28 Jul 2019 10:42:11 GMT )
июл 28, 2019 15:42 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Уммон ташқи ишлар вазири Юсуф Бин Алавий
    Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва Уммон ташқи ишлар вазири Юсуф Бин Алавий

Эрон президенти хорижий кучларнинг ҳузур топиши нафақат минтақа хавфсизлигига кўмак бермайди, балки кескинликларнинг асосий омилидир,-деб таъкидлади.

Ҳасан Руҳоний бугун Теҳронда Уммон ташқи ишлар вазири Юсуф Бин Алавий билан учрашганида, Ҳурмуз бўғози минтақасида хавфсизликни таминлашнинг асосий масъулияти Эрон ва Уммон зиммасига юклатилганини зикр этиб ўтиш зимнида, Эрон доим Уммон денгизи, Форс кўрфази ва Ҳурмуз бўғози халқаро кемаларнинг эркин ҳаракат қилиши жиҳатида ишончли ва хавфсиз йўл бўлиши учун  сайъ-ҳаракат қилиб келади,-деб айтди.

Эрон президенти Сурияни қайта қуриш ва ушбу мамлакатга овораларнинг қайтиб келиши ҳамда Яман бегуноҳ халқини қирғин қилишни тўхтатиш учун сайъ-ҳаракат олиб боришни минтақа муносабатларида аҳамиятли мавзўлардан бири деб билиб,  "аср муомаласи" лойиҳаси остида сионистик режимнинг тажовузлари, Фаластин халқини ўлдириши, уларни оворгарчиликларга юзмаюз этиши, фаластинликларнинг турар-жойларини бузиши ва фаластинликларнинг келажаги учун хавфли режалар тузиши хавотирланадиган мавзўлар ҳисобланади,-деб эслатиб ўтди. 

Руҳоний Эрон ҳеч қачон бошқалар билан кескинликларни кенгайтириш тарафдори бўлмаган ва бўлмаслигига ишора этиб, минтақадаги ҳозирги кескинликлар Баржом ядровий келишувидан Американинг биртомонлама чиқиши ва ушбу мамлакатнинг сохта тасаввурларидан илдиз олган, -деб қўшимча қилди.   

Эрон президенти шунингдек Гибралтар бўғозида Эрон нефт танкерини ҳибсга олиш учун Англиянинг амалга оширган сайъ-ҳаракатини ноқонуний деб билди ва Эрон Форс кўрфази, Ҳурмуз бўғози ва Уммон денгизида кемаларнинг ҳаракатланиш хавфсизлигига хатар соладиган ҳар қандай бузғинчиликларга қарши курашади,-деб таъкидлади. 

Уммон ташқи ишлар вазири Юсуф Бин Алавий ҳам бу учрашувда, Эрон ва Уммон ўртасидаги алоқаларни конструктив ва дўстона  деб билиб, бугунги кунда минтақа сунъий оғир бўҳронлардан ўтмоқда ва албатта Эроннинг иштирокисиз минтақада ҳақиқий ва устувор хавфсизликни таминлашнинг имкони йўқ,-деб таъкидлади.