Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Баҳрайндаги Оли Халифа режимининг кейинги жиноятлари ҳақида
(last modified Wed, 31 Jul 2019 12:58:31 GMT )
июл 31, 2019 17:58 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари  Баҳрайндаги Оли Халифа режимининг кейинги жиноятлари ҳақида

Баҳрайндаги Оли Халифа режимининг баҳрайнлик ёшлардан икки нафарини шаҳодатга етказганлиги ортидан Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари идорасининг ул ҳазрат асарларини тӯплаш ва нашр қилиш маркази Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг бу жиноятни маҳкум этган нуқтаи назарларини нашр қилди.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари бу ҳодиса ҳақида буюрдилар:" Зулм ва зӯравонлик узоққа бормайди. Адолат излаган халқларнинг иродаси албатта, ғалабага эришажак".

Оли Халифа режими норозилик ҳаракатини бостириш чоғи шанба куни 24 ёшли Аҳмад  Малоли ва 25 ёшли Али Арабларни оғир қийноқлар сӯнгида қатл қилди.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари бундан илгари ҳам  Баҳрайндаги Оли Халифа режимининг жиноятларига қарши фикр билдириб, унинг қора қилмишларини маҳкум этган эдилар.