Бугун Имом Муҳаммад Боқир /а/ шаҳодати кунидир
(last modified Fri, 09 Aug 2019 07:41:08 GMT )
август 09, 2019 12:41 Asia/Tashkent
  • Бугун  Имом Муҳаммад Боқир /а/ шаҳодати кунидир

Кечадан бошлаб бутун Эрон ислом жумҳурияти шаҳарлари дунёдаги шиа мусулмонларининг 5 чи имоми ҳазрат имом Муҳаммад Боқир /а/ шаҳид бўлган йиллиги муносабатида азага чўмган.

Бугун ҳижрий қамарий 1440 чи йил зийҳижжа ойининг 7 чи куни, милодий ҳисоб билан 9 август куни-дунёдаги шиа мусулмонларининг 5 -чи имоми Ҳазрат имом Муҳаммад Боқир /а/ нинг шаҳодати кунига тўғри келади.

Барча жабҳаларда одамларга намуна бўлган Расули Акрам (саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам)нинг Аҳли-Байтларидан бири бўлган бу дин пешвосига чексиз ақл – заковат ва билимлари учун замондошлари ул ҳазратга «Боқирул улум» – «Илм сирларини очгувчи» лақабини беришган. Зеро, ул ҳазрат илмнинг энг чигал қирраларини фош этар ва унинг сирларини кашф айлар эдилар.

Имом Боқир (алайҳис салом) 114 – ҳижрий-қамарий йили, 57 ёшларида шаҳодатга етдилар.

Бу қайғули санани барча мусулмонларга ва ҳақиқат йўли тарафдорларига ҳамдардлик изҳор этамиз.

 

Ёрлиқ