Бутун Эронда Қурбон ҳайити намози ўқилди
(last modified Mon, 12 Aug 2019 05:23:34 GMT )
август 12, 2019 10:23 Asia/Tashkent
  • Бутун Эронда Қурбон ҳайити намози ўқилди

Бугун душанба куни бутун Эрон ислом жумҳуриятининг халқи иштирокида мамлакатанинг жомеъ масжидларида Қурбон ҳайити намози ўқилди.

Эроннинг турли шаҳарлари каби Теҳрондаги Қурбон ҳайити намози  Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ мусаллосида ҳужжатулислом вал муслимин Сайид Муҳаммадҳасан Абутуробийфард имомлигида иқома қилинди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги сана яъне ҳижрий- қамарий 1440 -чи йил зийҳижжа ойининг ўнинчиси Эронда мусулмонларнинг энг буюк байрамларидан бири Қурбон ҳайити книга тўғри келганди.

Қурбон ҳайитида Худо уйи яъне Байтулҳаромга борган ҳожийлар Парвардгор дастури ҳамда уни розилиги учун қурбонлик маросимини бажо келтиришади ва буюк исломҳий пайғамбарлар айниқса Ҳазрат Иброҳим /а/ хотираларини улуғлайдилар.

Парвардигори маннон Ҳазрат Иброҳим ихлослари ва иймонини синаб кўриш учун ул зотга ўз фарзандини қурбон қилишни буюрди.

Ҳазрат Иброҳим ҳам ушбу амални жуда  қийин бўлганига қарамай ижро этишга ҳаракат қилдилар аммо Худованддан ваҳй келиб  уни Парвадигор синовдан мувафаққият биан ўтгани ва фарзандлари ўрнида қўйни қурбон қилиши буюрилди.

Ушбу ибратли можаро фидокорлик, ўз нафси устидан ғалаба қилиш ҳамда Худованд фармонига қулоқ солиш каби ўгитларни бизларга ўргатади.